ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Куни кеча Тошкент халқаро аэропортида навбатдаги 8 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун Германияга жўнаб кетишди, деб хабар қилди Uzbekiston 24 телеканали.
Хабарда айтилишича, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ҳар томонлама кўмак бериш йўлида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастурини ишлаб чиқилган.
Германиянинг «Friedensdorf International» халқаро ташкилоти билан биргаликда 2002 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келинмоқда.
14 август куни Тошкент халқаро аэропортида навбатдаги 8 нафар бемор болалар даволаниш учун Германияга жўнаб кетишди.
Эслатиб ўтамиз, 2002-2016 йиллар давомида 322 нафар ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанган.