“Бухоро” аэропорти МДҲнинг энг яхши аэропорти деб топилди

“Бухоро” халқаро аэропорти 2018 йил якуни бўйича “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” номинацияси ғолиби деб топилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг “Бухоро” аэропорти “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” деб топилди.

Урганч аэропорти МДҲ давлатларидаги энг яхши аэропорт деб топилди

Давлат туризм қўмитаси хабарига кўра, Москва шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлатлари Фуқаро авиацияси “Аэропорт” Ассоциацияси конференциясида “Бухоро” халқаро аэропорти 2018 йил якуни бўйича “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” номинацияси ғолиби деб топилган.

Шунингдек, “Бухоро” аэропорти директори Т.Баҳронов МДҲ давлатлари “Аэропорт” Фуқаро авиацияси Ассоциацияси президенти этиб сайланган.

“Бухоро” халқаро аэропорти Ўзбекистондаги энг йирик аэропортларидан биридир. 1999 йилда аэропортга “халқаро” мақоми берилган. Ҳар йили 120 мингдан ортиқ йўловчи аэропорт хизматларидан фойдаланади, улар орасида 15 мингдан ортиқ хорижий сайёҳлар бор.