ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Жорий йилнинг 30 май куни соат 11:52да Тошкент шаҳар ЁХБ куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Яшнобод тумани, Оҳангарон шоҳ кўчаси 11-уй олдида “Газель” русумли юк ташиш автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида автомашинасининг мотор, салон қисми ва юкхонасидаги маҳсулотлари қисман ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Тошкентда “Газель” юк автомашинаси ёниб кетди