"Толибон" АҚШ Афғонистондан тез орада қўшинларини чиқариб кетишига умид боғламоқда

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада афғон жамоатчилиги ва сиёсий кучлари, хусусан, "Толибон" ҳаракати вакиллари ҳам Москвага сафар билан келганлар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. "Толибон" ҳаракати АҚШ ҳаракат вакиллари билан ўтказадиган музокараларнинг кейинги раундида Афғонистондан қўшинларни чиқариши ҳақида эълон қилишига умид билдирмоқда", деди журналистларга толиблар матбуот котиби Муҳаммад Сохайл Шахин.

Россия Афғонистонга Ўзбекистон орқали “юмшоқ” қайтиши мумкин – эксперт

АҚШ Дохадаги толиблар ҳаракати сиёсий офиси билан музокаралар олиб бормоқда. Музокараларнинг олдинги раунди март ойида ўтказилган бўлиб, янги учрашув вақти ҳали эълон қилингани йўқ.

"Умид қиламизки, америкаликлар билан ўтказиладиган музокараларнинг кейинги раундида улар АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини чиқараётганини эълон қиладилар", - деди у.

Ўзбекистон ва Афғонистон чегараолди савдо зонасини ишга туширди >>>

Шахиннинг сўзларига кўра, бу Афғонистондаги ички низоларни тартибга солишга имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада афғон жамоатчилиги ва сиёсий кучлари, хусусан "Толибон" ҳаракати вакиллари ҳам Москвага сафар билан келганлар.

Москвада афғонлараро музокаралар иштирокчилари барча афғонлар бўлажак ҳукуматда тақдим этилишларига рози эканликларини билдиришган. Янги ҳукумат мамлакатдаги инқироз тартибга солингач шакллантирилиши режалаштирилмоқда, деди Шахин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва унинг иттифоқдошлари 2001 йилдан буён Афғонистонда толиблар ва бошқа уюшмаларга қарши операциялар ўтказиб келмоқда. Бу АҚШ қуролли кучлари тарихидаги энг узоқ ҳарбий кампаниядир.

2018 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп администрацияси Жанубий Осиёдаги ҳаракатларнинг янги стратегиясини тақдим этган. У Афғонистондаги можарони тартибга солишда минтақа мамлакатларининг фаол иштирокини назарда тутади.

Европа Иттифоқи Афғонистон бўйича ҳамкорликка Марказий Осиё давлатларини жалб қилади >>>