Рамзан Қодировнинг ўғли турк сериалида суратга тушди

“Тирилган Эртўғрул” сериали Чеченистонда жуда машҳур бўлган. Сериал XIII асрда содир бўлган мусулмон турк-ўғузлари тарихий воқеалари асосида тайёрланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг учинчи ўғли 11 ёшли Адам машҳур “Тирилган Эртўғрул” номли турк сериалида суратга тушди.

Рамзан Қодиров: ҳақиқатни гапирганим учун ўзим қолиб отларим ҳам санкцияга тушди

Бу ҳақда боланинг тоғаси Шалин тумани раҳбари Турпал-Али Ибразимов маълум қилди.

“Фильмни тасвирга олиш жараёнида ўзининг барча қобилиятини яхши томондан кўрсатди”, - деб ёзди Ибрагимов Instagram.

Ушбу сериал Чеченистонда жуда машҳур бўлган. Сериал XIII  асрда содир бўлган мусулмон турк-ўғузлари тарихий воқеалари асосида тайёрланган.

Сериалда Эртўғрул-бей, Усмон биринчининг отаси – Усмонийлар империяси асосчиси ҳақида ҳикоя қилинади.

Бундан аввал Қодиров оиласи билан бу сериални томоша қилишини айтганди.

2018 йил якунида Туркияга ташрифи чоғида у суратга олиш майдонида бўлиб, режиссёр ва актёрларни Чеченистонга таклиф қилганди.

Апрелда режиссер Боздаг Мехмед ва бош қаҳрамон ролини ижро қилган актёрлар Женгиз Жошкун ва Нуреддин Сенмез Грознийга келди.