ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг учинчи ўғли 11 ёшли Адам машҳур “Тирилган Эртўғрул” номли турк сериалида суратга тушди.
Бу ҳақда боланинг тоғаси Шалин тумани раҳбари Турпал-Али Ибразимов маълум қилди.
“Фильмни тасвирга олиш жараёнида ўзининг барча қобилиятини яхши томондан кўрсатди”, - деб ёзди Ибрагимов Instagram.
Ушбу сериал Чеченистонда жуда машҳур бўлган. Сериал XIII асрда содир бўлган мусулмон турк-ўғузлари тарихий воқеалари асосида тайёрланган.
Сериалда Эртўғрул-бей, Усмон биринчининг отаси – Усмонийлар империяси асосчиси ҳақида ҳикоя қилинади.
Бундан аввал Қодиров оиласи билан бу сериални томоша қилишини айтганди.
2018 йил якунида Туркияга ташрифи чоғида у суратга олиш майдонида бўлиб, режиссёр ва актёрларни Чеченистонга таклиф қилганди.
Апрелда режиссер Боздаг Мехмед ва бош қаҳрамон ролини ижро қилган актёрлар Женгиз Жошкун ва Нуреддин Сенмез Грознийга келди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram