АҚШ кино ва сериалларини сотиб олиш учун Марказий Осиёга 2 млн доллар ажратилади

Бугун Бишкекда Central Asia Design Hub студияси очилди. Бу студияда сотиб олинган фильм ва сериаллар қирғиз, қозоқ ва ўзбек тилига дубляж қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. АҚШ давлат департаменти Америка фильм ва сериалларини сотиб олиш учун Марказий Осиё давлатларига 2 миллион доллар ажратади.

Узоқ қишлоқларда кино кўрсатиш учун кўчма кинотеатр ишлаб чиқилди

Бу ҳақда Sputnik Яқин хориж Telegram-канали хабар қилди.

Хабарда айтилишича, бугун Бишкекда Central Asia Design Hub студияси очилиш маросими ўтказилди. Бу студияда сотиб олинган фильм ва сериаллар қирғиз, қозоқ ва ўзбек тилига дубляж қилинади.

Тадбирда Қирғизистондаги АҚШ элчиси ҳам иштирок этди.

“Биз телевизион контентни ишлаб чиқаришга ҳисса қўшишни хоҳлаймиз”, - деди АҚШ элчиси.

АҚШ департаменти Марказий Осиёда тайёрланаётган сериаллар сифати билан ҳам қизиқиш билдирди. У ерда АҚШда Марказий осиёлик кино ижодкорлари учун малака ошириш курслари, ўқув-машғулот ва мастер-класслар ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида кинематография соҳасининг малакали кадрларини тайёрлаш бўйича С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия кинематография давлат институти филиали очилиши ҳақида хабар берилганди.

Рамзан Қодировнинг ўғли турк сериалида суратга тушди

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бакалавриатининг ихтисослашган йўналишлари иқтидорли битирувчилари учун БКДИ ассистентура-стажировкасида “Ижро этувчи продюсер”, “Драматургия” ва “Аудиовизуал санъат режиссураси” мутахассисликлари бўйича ўқишлар ташкил этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида кинематография соҳасининг малакали кадрларини тайёрлаш бўйича БКДИ филиали (қўшма факультети) очилади.

Ўқитувчилик фаолиятига БКДИ юқори курсларида ва ассистентура-стажировкасида аввал тайёргарликдан ўтган мутахассислар, шунингдек, мастер-класслар ўтказиш учун институт профессор-ўқитувчилари жалб этилади.