Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади

Volkswagen Amarok автомобилларини ишлаб чиқариш Самарқанддаги “MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасида йўлга қўйилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистон ва Германия президентлари Ўзбекистонда Volkswagen билан ҳамкорликда автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Келажак автомобили қандай бўлиши керак?

Ушбу ҳамкорлик ҳақидаги хабарлар илк бор ўтган йилда пайдо бўлган эди. Ўшанда "Ўзавтосаноат" ва Volkswagen Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларнинг бир неча моделларини ишлаб чиқариш ҳақида келишиб олишган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили бош вазир Абдулла Ариповнинг Германияга сафаридан сўнг, Ўзбекистонда Volkswagen концерни билан ҳамкорликда Volkswagen Amarok – пикап автомобилини ишлаб чиқариш хабар қилинган эди. Ишлаб чиқаришни Самарқанддаги “MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасида, CKD технологияси асосида, яъни кичик-бўлаклардан жамлаш услубида йўлга қўйиш режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.