Самарқанддаги транспортларда Visa карталари орқали йўлкира тўловлари ишга туширилди

Самарқанд шаҳридаги TEZCARD тизимига жами 500 га яқин автобус ва трамвай уланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Visa карталарининг эгалари Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортида йўлкира тўловларини TezCard тизими орқали амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Фарғона автобусларида янги тўлов тизими жорий этилди

Хабарда ёзилишича, бунинг учун улар ўз Visa карталарини TezCard  терминали — валидаторига теккизишлари кифоя қилади.

“Ушбу инновацион ечим, Visa  глобал тўлов технологик компанияси ва Orient Finans Bank билан яқин ҳамкорликда эришилган бўлиб, Ўзбекистон тарихида бутун бир шаҳарнинг жамоат транспорти каби кенг кўламли ва перспектив йўналишни қамраб олувчи илк лойиҳа бўлмоқда”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, бугунги кунда Самарқанд шаҳридаги TezCard тизимига жами 500 га яқин автобус ва трамвай уланган. TezCard карталари эса шаҳарнинг турли жойларидаги 15 савдо нуқталарида сотиб олиш имкони жорий қилинган.