ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Фарғона жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилди. Ушбу тизим туфайли йўловчилар TezCard карталари ёрдамида тўловни амалга оширишлари мумкин.
Йўловчилар картани автобусдаги махсус терминалга теккизишса кифоя.
Шунга ўхшаш тўлов тизими аллақачон Самарқанд автобусларида жорий йилнинг май ойидан ишламоқда. Мазкур тўлов тизими йўловчиларга қатор қулайликлар туғдирди: ҳисоб-китоб вақти қисқарди, тўлов операциялари янада шаффоф бўлди.
Шунингдек, янги тизим транспортнинг юкланиш статистикаси ва таҳлили учун маълумотларни тўплаш имконини беради.