Ўзингизни синаб кўринг: Ўзбекистонда оммавий диктант ўтказилади

Акция 28 май куни соат 15:00да бутун республика бўйлаб онлайн тарзида ўтказилади. 25 май соат 12.04 ҳолатига кўра, 3104 киши ундан рўйхатдан ўтган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети профессор ўқитувчилари ташаббуси билан ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш ва ёзма саводхонликни ривожлантириш мақсадида Diktant.uz лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Нукуслик диктатор иқрори: рус тилига қизиқиш, "ўлик жонлар" ва айёр тиниш белгиси

Иккинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу лойиҳа мамлакатда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ёзма саводхонлигини оширишга қаратилган.

Акция шу йилнинг 28 май куни соат 15:00да Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан бутун республика бўйлаб онлайн тарзида ўтказилади.

Хабарга кўра, Тошкент шаҳрида Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида бош штаб ташкил этилади, ҳудудлардаги ОТМларда ҳам штаблар ташкил этилади.

Республика бўйлаб манзиллар рўйхати мана бу ерда келтирилган.

25 май соат 12.04 ҳолатига кўра, 3104 киши ундан рўйхатдан ўтган. Акцияда иштирок этиш истагини билдирганлар www.diktant.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин.