ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги рақиби пуэрто-риколик Даниэлито Зоррилла бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси хабар қилди.
Зоррилла шу пайтгача 11 бор рингга кўтарилган ва барчасида ғалаба қозонган. Жангларнинг 9 тасида эса рақибларини нокаутга учратган.
Ундан аввал Шоҳжаҳон Эргашев 9 июнь куни ўзининг профессионал боксдаги ўн еттинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар берилган. Бу жангни Москвада ўтказиш режалаштирилган.