Бокс: Россия дунё терма жамоасига қарши рингга чиқди

© PhotoxpressБокс, боксерские перчатки
Бокс, боксерские перчатки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бокс бўйича Россия ва дунё  терма жамоаси учрашуви 6:2 ҳисобда россиялик боксчилар ғалабаси билан якунланди.

ТОШКЕНТ, 10 дек – Sputnik. Кеча Москвада бокс бўйича антиқа турнир бўлиб ўтди. Унда Россия терма жамоаси дунё терма жамоасига қарши рингга чиқди, РИА Новости хабарига асосан.

Ватан Қаҳрамонлари кунига бағишланган ушбу махсус турнирда 3 нафар Ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этишди.

Россия – дунё  турнири 6:2 ҳисобда россиялик боксчилар ғалабаси билан якунланди. 

Жанглар натижалари қуйидагича бўлди:

52 кг. Тамир Галанов (Россия) Хасанбой Дўсматовга (Ўзбекистон) ютқазди

57 кг. Альберт Батыргазиев (Россия) Чатчая Бутдини (Таиланд) ютди

63 кг. Алексей Мазур (Россия) Оганес Бачковни (Арманистон)ютди

69 кг. Шахабас Махмудов (Россия) Иқболжон Холдоровни (Ўзбекистон) ютди

75 кг. Глеб Бакши (Россия) Ослейсу Иглесиас Эстрадага (Куба) ютқазди

81 кг. Имам Хатаев (Россия) Хулио Сезара де ла Крусни (Куба) ютди

91 кг. Муслим Гаджимагомедов (Россия) Эрисланди Савонни (Куба) ютди

91+кг. Иван Верясов (Россия) Лазизбек Муллажоновни (Ўзбекистон) ютди

 

Янгиликлар лентаси
0