Умрбод ўзбек футболидан четлатилган Бабаян яна бош мураббийликка қайтди

2018 йил январда ЎФА томонидан Бабаян умрбод ўзбек футболидан четлатилган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Самвел Бабаян орадан 1,5 йил ўтиб яна бош мураббийликка қайтмоқда, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Ёниб кетган автобус, МХХ келажаги ва Бабаян футболдан умрбод четлаштирилиши

Таъкидланишича, Бабаян Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи этиб тайинланган.

Маълумотларга кўра, "темирйўлчилар" раҳбарияти жамоанинг сўнгги вақтлардаги натижасидан қониқиш ҳосил қилмаган ва бош мураббий Андрей Фёдоровни истеъфога чиқаришга қарор қилган. Унинг ўрнига клуб президентининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Самвел Бабаян тайинланган. Тез орада бу борадаги расмий маълумот чиқиши кутилмоқда.

Самвел Бабаян 2019 йил февраль ойидан буён "Локо" тизимида ишлаб келмоқда. Унинг клуб президенти маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.

Олдинроқ, 2018 йил январда ЎФА томонидан Бабаян умрбод ўзбек футболидан четлатилган эди. Орадан бир йил ўтиб, Бабаяннинг дисквалификацияси икки ҳафтадан сўнг бекор қилингани маълум бўлди.