Москвада мигрантлар ўқувчиларни ертўлада ишлашга мажбурлади

Етти нафар ишчи вояга етмаган болаларни бир неча соат давомида Москвадаги қурилишлардан бирида куч билан ушлаб туришди ва ишлашга мажбурлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Москванинг Гольяново туманида мигрантлар уч нафар ўқувчини ертўлага алдаб йўли билан олиб киришади ва ҳовуз учун чуқурлик қазишга мажбурлашади. Бу ҳақда РИА Новости Россия Тергов қўмитасига таяниб хабар қилмоқда.

Россияда болаларга нос сотган ўзбекистонлик қўлга олинди

Дастлабки хабарларга кўра, вояга етмаган ўқувчиларни ишлашга мажбурлаган шахслар қўлга олинган.

“РЕН ТВ” телеканали хабарига кўра, ўқувчиларни ишлашга тожикистонлик мигрантлар мажбурлаган.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Воқеа жойини терговчилар кўздан кечирган ва гувоҳларни сўроқ қилишган.