Россияда болаларга нос сотган ўзбекистонлик қўлга олинди

© Подробно.UZИзделие насвай
Изделие насвай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқароси Марказий бозор олдида кечаю кундуз тақиқланган модда сотган.

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Россиянинг Киров шаҳрида мактаб ўқувчиларига нос сотган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда "Место происшествия" дастурида маълум қилинди.

Гувоҳлар ўзбекистонлик мигрант Марказий бозор олдида кечаю кундуз тақиқланган модда сотганини маълум қилишган. Қўлга олинган шахс болаларга нос сотганини инкор қилди.

Мазкур фуқаронинг уйи тинтув қилинганда у ердан беш килограммдан ортиқ нос топилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Место Происшествия | Киров (@mp_kirov)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда бир гуруҳ Ульяновск курсантлари нос чекиш оқибатида эхинококкоз касаллигини юқтирган бўлишлари мумкинлиги ҳақида хабар қилган эдик.

Нос, носвой — ўзида никотин сақловчи чекимлик. Маҳсулотнинг асосини нос тамакиси ташкил этсада, оғиз шиллиқ қаватида яхшироқ сўрилиши учун кул, сўндирилган оҳак, ўсимлик ёғлари, турли хил таъм берувчи қўшимчалар, товуқ тезаги ва туя гўнги аралаштирилиши мумкин. Нос таркибида ҳайвонларнинг гўнги мавжуд бўлгани учун уни истеъмол қилган одам турли ошқозон инфекцияларини ва паразит ҳайвон касалликларини юқтириб олиши мумкин. Нос асосан Марказий Осиё мамлакатларида тайёрланади ва чекилади.

Янгиликлар лентаси
0