ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийга президент қароргоҳи биносидаги президентлик курсиси маъқул бўлмади.
RTнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқда жойлаштирилган роликда Зеленскийнинг илк иш куни қандай ўтгани тасвирланган. Янги давлат раҳбари ўз иш хонасига кириб, курсига ўтиришга уринади.
“Ноқулай”, - дея шикоят қилади Зеленский.
Шундан сўнг Украина етакчиси ўзининг президент қароргоҳи биносидан бошқа жойга кўчиб ўтиш истаги борлигини эслатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Украина янги президенти Владимир Зеленскийдан ҳафсаласи пир бўлгани хабар қилинган эди. Бунга Зеленскийнинг Қримни Киев назорати остига қайтарилиши ҳақидаги сўзлари сабаб бўлган.