ТИВ: Хитойда қамоққа олинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Хитойда мамлакат қонунчилигини бузганлик учун ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Хитойда мамлакат қонунчилигини бузганлик учун ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси Х.Маҳкамов 2019 йилнинг 17 май куни Хитойдан учиб кетган.

Санкт-Петербургдаги оммавий муштлашувда тўрт нафар ўзбекистонлик пичоқланди

Хабарда қайд этилишича, илгари у Чанчжоу (Цзянсу провинцияси) полицияси томонидан қўлга олиниб, мамлакатга кириш ва чиқиш тартиби тўғрисидаги қонунни бузганлиги – муддати ўтган виза билан Хитой ҳудудида бўлиб тургани учун қамоққа олинган эди.

“Бош консулхона масалага аралашуви натижасида Хитой томони ҳукумат идоралари уни ватанига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ТИВ фуқароларга муҳим огоҳлантириш билан чиққан эди.