“Локомотив” иродали ғалабага эришди, бироқ ОЧЛни тарк этди

Осиё чемпионлар лигасининг 6-босқичи доирасида Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида Қатарнинг "Ар-Райян" клубини қабул қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Осиё чемпионлар лигасининг 6-босқичи доирасида Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз майдонида Қатарнинг “Ар-Райян” клубини қабул қилиб, иродали ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда ЎФА хабар қилмоқда.
Учрашув 3:2 ҳисобида “темирйўлчилар2нинг ғалабаси билан якунига етди.

Ўйиннинг бошидаёқ “темирйўлчилар” дарвозабони Маъмур Икромов қўпол хатога йўл қўйиб, жарима майдончаси ичида турган рақиб футболчисига тўпни “совға” қилди.

"Пахтакор" чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди

Ўтказиб юборилган голдан кейин тошкентликлар томонидан ҳужумлар уюштирилди, аммо қатарликларнинг қарши ҳужумлари хавфли тус ола бошлади. Ўйиннинг 22-дақиқасига келиб, Гонсало Виьера “Локомотив” дарвозасини ишғол қилди. Ҳисоб 0:2 сифатида  қайд этилди.

Ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборган Андрей Фёдоров шогирдлари ирода намойиш қилиб, Сардор Мирзаев ва Темурхўжа Абдухолиқовларнинг голлари эвазига ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ушбу ғалаба билан 7 очко билан “В” гуруҳидаги 3-ўринни эгаллади ва ОЧЛни тарк этди.

Аввалроқ “Пахтакор” Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоасига мағлуб бўлиб, ОЧЛнинг плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлган эди.