ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. "Пахтакор" Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" жамоасига мағлуб бўлди.
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган "Қирол Абдуллоҳ" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Омар Ал Сома ҳамда Абдулраҳмон Ғариблар томонидан киритилган голларга "шерлар" сафида Игорь Сергеев бир бор жавоб қайтарди.
Шу тариқа "шерлар" 8 очко билан гуруҳда қолиб кетишди. Бугунги ғалаба натижасида ўз очколари сонини 9 тага етказиб олган "Ал Аҳли" эса 2-ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга чиқди.