Италияда россиялик туристлар автобуси ЙТҲга учради – қурбонлар бор

Италиянинг Сиена провинциясида автобус ағдарилиб кетди. Автобусда жами 60 киши бўлганлиги айтилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Италиянинг Сиена провинциясида автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий полиция маълумотларига асосланиб хабар қилди.

Дастлабки хабарларга кўра, автобус ичида россиялик туристлар бўлган.

Хабарда қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна 10 киши жароҳатланган.

Автобусда жами 60 киши бўлганлиги айтилмоқда.

Ҳозирда Италия полицияси ҳодиса тафсилотларини аниқлаш мақсадида текшириш ишларини олиб бормоқда. ЙТҲ оқибатида жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.