ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Италиянинг Сиена провинциясида автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий полиция маълумотларига асосланиб хабар қилди.
Дастлабки хабарларга кўра, автобус ичида россиялик туристлар бўлган.
Хабарда қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна 10 киши жароҳатланган.
#Incidente #Monteriggioni soccorritori al lavoro sul bus turistico finito in una scarpata, @emergenzavvf hanno estratto le ultime 3 persone incastrate all'interno del mezzo ora affidate al 118. Bilancio provvisorio un morto e diversi feriti @TgrRai pic.twitter.com/91O4sRCuTN
— Tgr Rai Toscana (@TgrRaiToscana) 22 мая 2019 г.
Автобусда жами 60 киши бўлганлиги айтилмоқда.
Ҳозирда Италия полицияси ҳодиса тафсилотларини аниқлаш мақсадида текшириш ишларини олиб бормоқда. ЙТҲ оқибатида жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.