Хорижий автомобиллар импорти 2 баравар ошди

2019 йил бошидан буён Ўзбекистонга хорижий автомобиллар импорти 2 баравар ошди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. 2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга хорижий автомобиллар импорти ҳажми 2,1 баравар ошди, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.

Ўзбекистон Россиядан энг кўп автомобил импорт қилувчи мамлакатлар учлигига кирди

Хусусан, 2019 йилнинг  январь - апрель ойларида Ўзбекистонда 136,8 млн. долларлик автомобиллар импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 баравар кўп. ($ 68,4 млн.) Эслатиб ўтамиз, ўтган 2018 йил давомида Ўзбекистонга жами 319 миллион долларлик хорижий автомобиллар олиб келинган эди. 

Хорижий автомбиллар импорти тез суратларда ўсишига, албатта, Ўзбекистон қонунчилигида 2019 йил бошидан кучга кирган ўзгаршлар сабаб бўлган.

Хусусан, 2018 йил 29 июнида қабул қилинган 3818 – сонли президент қарорига асосан, нархи 40 минг $  дан қиммат бўлган ва ишлаб чиқарилганига 2 йилдан кўп вақт ўтмаган автомобиллар Ўзбекистонга импорт қилинганда, улар учун 20 % акциз солиғи тўланади.