ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. 2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга хорижий автомобиллар импорти ҳажми 2,1 баравар ошди, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.
Хусусан, 2019 йилнинг январь - апрель ойларида Ўзбекистонда 136,8 млн. долларлик автомобиллар импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 баравар кўп. ($ 68,4 млн.) Эслатиб ўтамиз, ўтган 2018 йил давомида Ўзбекистонга жами 319 миллион долларлик хорижий автомобиллар олиб келинган эди.
Хорижий автомбиллар импорти тез суратларда ўсишига, албатта, Ўзбекистон қонунчилигида 2019 йил бошидан кучга кирган ўзгаршлар сабаб бўлган.
Хусусан, 2018 йил 29 июнида қабул қилинган 3818 – сонли президент қарорига асосан, нархи 40 минг $ дан қиммат бўлган ва ишлаб чиқарилганига 2 йилдан кўп вақт ўтмаган автомобиллар Ўзбекистонга импорт қилинганда, улар учун 20 % акциз солиғи тўланади.