Санкт-Петербургдаги оммавий муштлашувда тўрт нафар ўзбекистонлик пичоқланди

Икки фуқаро Санкт-Петербургдаги касалхонага ётқизилган ва жарроҳлик бўлимида қолмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 май  — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги қаҳвахонада юз берган пичоқбозлик оқибатида тўрт нафар ўзбекистонлик жароҳат олди.

Қоғозистонда ичида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган машина ЙТҲга учради

ТИВ хабарига кўра, 19 май куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманидаги қаҳвахонада оммавий муштлашув юз берган, натижада эса Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси пичоқланган:

- Паҳлавон Бахтиёрович Зиёев (1987 йил 15 октябрда туғилган);
- Шаҳриёр Бахтиёрович Зиёев (1986 йил 3 сентябрда туғилган);
- Анвар Аҳрорович Зиёев (1987 йил 7 июлда туғилган);
- Абдуазиз Мажидович Маҳмудов (1995 йил 16 июлда туғилган).

Қайд этилишича, икки фуқаро Санкт-Петербургдаги И.Жанелидзе номидаги илмий-тадқиқот институтидаги касалхонага ётқизилган ва жарроҳлик бўлимида қолмоқда.

Шунингдек, юқорида қайд этилган ҳолат бўйича Россия Федерацияси ЖКнинг 111-моддаси (қасддан оғир жароҳат етказиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

“Бош консулхона Санкт-Петербург шаҳрининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назорати олган”, - дейилади хабарда.