Ўзбекистонлик талаба Сеул касалхонасида вафот этди

Аввалроқ унинг дўсти ҳам 9 май куни Сеул шаҳридаги квартирада содир бўлган ёнғин оқибатида вафот этганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Сеул шаҳридаги квартирада содир бўлган ёнғин натижасида оғир куйиш жароҳатини олган талаба, Ўзбекистон фуқароси Мутал Юлдашев 19 май куни “Ҳанил” касалхонасида вафот этди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Жанубий Кореяда ёнғин оқибатида ҳалок бўлган талабанинг жасади Тошкентга келтирилди

Хабарда қайд этилишича, ҳозирги пайтда марҳумнинг жасадини отаси Мухтор Юлдашев ва акаси Фарҳод Юлдашев ҳамроҳлигида Сеул шаҳридан Тошкентга жўнатишда ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Мутал Юлдашевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +82-2-574-65-54, +82-2-577-36-60

Аввалроқ Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги квартирада жорий йилнинг 9 май куни содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик Фаррух Мўминовнинг жасадиТошкентга жўнатилгани хабар қилинганди.