Тошкентда “симоб операция”си амалга ошмади

Ҳар қандай тирик организмлар учун юқори хавфли ҳисобланувчи симоб моддасини 17 минг долларга пуллашга уринган шахслар қўлга олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати Тошкентда симобни сотишга уринган шахслар ушлангани ҳақида хабар қилди.

Ўзбек божхоначилари кўмир орасига яширилган атирларни аниқлашди

Хабарда айтилишича, Тошкентнинг Чилонзор ва Сергели туманларида тезкор тадбир ўтказилди.

“Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Б.А. фуқаро А.Ш.га 12 килограмм симобни 12 минг АҚШ долларга пуллашга келишиб, шундан 7000 АҚШ долларини олдиндан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.   

Шунингдек, яна бир ҳолатда  Сергели туманида фуқаро Р.Т. томонидан шартли харидорга 5 килограмм симобни 5000 АҚШ долларига ноқонуний тарзда сотиш режаси чиппакка чиқарилди”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.