Ўзбек божхоначилари кўмир орасига яширилган атирларни аниқлашди

© REUTERS / B. RentsendorjФура с углем
Фура с углем - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўмир маҳсулотлари юклатилган автомашинада 3 дона қоғоз каробкаларга жойлаштирилган парфюмерия маҳсулотлари аниқланди.

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати Фарғона вилояти “Ўзбекистон” чегара божхона постида аниқланган ҳолат ҳақида хабар қилди.

Мазкур пост орқали қўшни давлатдан кириб келган фукаро А.Д бошқарувидаги “SHAANXI” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

© Государственный таможенный комитетТаможенники пресекли контрабанду парфюмерии
Ўзбек божхоначилари кўмир орасига яширилган атирларни аниқлашди - Sputnik Ўзбекистон
Таможенники пресекли контрабанду парфюмерии

“Фақатгина кўмир маҳсулотлари борлиги маълум қилинган автомашинада 3 дона қоғоз каробкаларга жойлаштирилган, жами 71 дона сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотлари ҳам яширилганлиги маълум бўлди”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0