Socar Қашқадарёда нефть қазиб олиш ҳажмини оширади

Тегишли битим “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Socar’нинг бўлинмаси – “Нефтгаз” томонидан “Ўзбекистон нефть ва гази OGU-2019” 23-Халқаро кўргазма ва конференцияси доирасида имзоланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Socar Қашқадарё вилоятида нефть қазиб олиш  ҳажмини  оширади. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тегишли битим “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Socar’нинг бўлинмаси – “Нефтгаз” томонидан “Ўзбекистон нефть ва гази OGU-2019” 23-Халқаро кўргазма ва конференцияси доирасида имзоланган.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикасининг Ғарбий Тошли ва Шарқий Тошли, Шимолий Шўртан ҳамда Гармистон конларида углеводородлар қазиб олишни SOCAR компанияси илғор услублари ҳамда технологияларини қўллаган ҳолда кўпайтириш бўйича ҳамкорликнинг асосий шартлари белгилаб берилган.

Ўзнефтегаз ва SOCAR геологик разведка олиб бориш ҳақида келишиб олишди

Хабарда қайд этилишича, бу “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Озарбайжонга тегишли SOCAR компанияси билан биринчи шундай лойиҳаси. “Ўзбекистон нефть ва гази OGU-2018” Халқаро кўргазмаси ва конференциясида уни биргаликда амалга ошириш тўғрисидаги келишувларга эришилган. Глобал нефть-газ компанияси билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш учун асос бўлган ўзаро англашув меморандуми имзоланган. 

Хабарда икки компания ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистонда углеводородлар қазиб олишни кўпайтириш ҳамда Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга таъсир кўрсатиши таъкидланган.

Ўтган йилнинг май ойида “Ўзбекнефтегаз" , BP ва SOCAR Ўзбекистонда жойлашган нефт ва газ конларини ўрганиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида геологик разведка ишлари олиб бориш ҳақида ўзаро англашув меморандумлар имзоланганди.

Расмий статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2018 йилда 2017 йилга нисбатан нефть қазиб олиш 8,2 фоиз, 746,4 минг тоннагача камайган.