“Пахтакор” ОЧЛнинг кейинги босқичига чиқиш учун “Ал-Аҳли”га қарши баҳс олиб боради

ОЧЛ гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун Шота Арвеладзе шогирдларига дуранг ҳам кифоя қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Бугун ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси сафарда Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилди.

Жуда қийин ўйин: "Пахтакор" ўз майдонида "Персеполис"ни мағлуб этди

Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да Жидда шаҳридаги "Қирол Абдулла" стадионида бошланади.

Айни пайтда "Пахтакор" жамоаси 8 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда. "Ал-Аҳли" эса 6 очко билан 3-ўринга жойлашган. "Пахтакор" жойлашган "D" гуруҳида Қатарнинг "Ал-Садд" жамоаси 10 очко билан пешқадам бўлиб турибди. 4-ўриндаги "Персеполис"да 4 очко бор.

Гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун Шота Арвеладзе шогирдларига бугун дуранг ҳам кифоя қилади.