Жуда қийин ўйин: "Пахтакор" ўз майдонида "Персеполис"ни мағлуб этди

© Ф/к "Пахтакор"Футболист Игорь Сергеев
Футболист Игорь Сергеев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув тақдирини захирадан майдонга тушган Игорь Сергеевнинг 86-дақиқадаги ягона голи ҳал қилди.

ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган учрашувда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Эроннинг "Персеполис" жамоасини қабул қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ўйин жуда қийин кечди. Учрашув тақдирини захирадан майдонга тушган Игорь Сергеевнинг 86-дақиқадаги ягона голи ҳал қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" мусобақа жадвалида пешқадамга айланиб олди.

Янгиликлар лентаси
0