Москвадаги ВДНХ павильонларидан бири Ўзбекистонга муддатсиз фойдаланиш учун берилади

Россия маданият вазири кўра, бу Владимир Путиннинг ўзига хос рамзий ҳаракати ҳисобланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Москвадаги ВДНХ павильонларидан бири Ўзбекистонга муддатсиз фойдаланиш учун берилади, дея маълум Россия маданият вазири Владимир Мединский Москва давлат халқаро муносабатлар институти битирувчиларининг V форумида. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

Ўзбекистон ВДНХдаги павильонни ўзига қайтариб олмоқчи

"Бу президентимиз Владимир Путиннинг ўзига хос рамзий ҳаракати ҳисобланади – ушбу павильон мамлакатнинг энг яхши муваффақиятларини намойиш этиш учун Ўзбекистон Республикасига муддатсиз фойдаланишга берилади", - деди Мединский.

66-сонли павильон 1954 йилда архитектор Стефан Полупановнинг лойиҳаси бўйича қурилган. Павильон биноси ғўза шаклидаги элементлар билан безатилган ва ўзининг бетакрорлиги билан ажралиб турган.

Таъкидланишича, ҳозирда у ерда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.