Қозоғистонда қизни ҳожатхонада зўрлашда гумон қилинувчи шахс ҳибсга олинди

Қизнинг номусига тегишда гумон қилинаётган шахс оилали ва уч фарзандни вояга етказмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Олмаота шаҳар суди апелляция ҳайъати "Медеу" баланд тоғ яхмалаги ҳудудидаги ҳожатхонада қизнинг номусига тегишда гумон қилинувчига нисбатан эҳтиёт чорани ўзгартирди.

Аёлларни 19 марталаб эрга беришмоқда: Сурияда 6 йил яшаган қозоғистонлик аёл ҳикояси

Sputnik Қозоғистон хабарига кўра, мазкур шахс илгари терговолди ҳаракатлари вақтида гаров эвазига озодликка чиқарилган.

Қайд этилишича, уни ҳибсга олишга муқаддам бир неча марта судлангани, хусусан, шунга ўхшаш жиноят содир этганлиги асос бўлган.

Гумон қилинувчи суд залида қамоққа олинган. Айни дамда судгача бўлган суриштирув ишлар ўз ниҳоясига етган.

Медеу жамоатчилик ҳожатхонадаги номусга тегиш ҳодисаси

Мазкур жирканч жиноят жорий йилнинг март ойида содир этилган. "НеМолчи" жамоатчилик фондининг раҳбари Дина Смаилованинг сўзларига кўра, қиз дугоналари билан жанжаллашиб қолади ва эрта тонгга яқин телефон ва пулсиз кетиб қолади.

Гумон қилинувчи қизни уйига элтиб қўйишни таклиф қилади. Ўшанда ёшлар танишиб олишади, эртаси куни эса у қизни сайрга таклиф қилади. Қиз ҳожатхонага йўл олганда йигит уни у ердан чиқишини пойлаб туради. Қиз у ердан чиқмоқчи бўлган уни куч билан ҳожатхонага хонасига киргизади. Ўз нафсининг қули бўлган йигит қизнинг номусини поймол қилади.

Жиноятчи оилали ва унинг учта фарзанди бор.