Аёлларни 19 марталаб эрга беришмоқда: Сурияда 6 йил яшаган қозоғистонлик аёл ҳикояси

Oбуна бўлиш
Аёлнинг яшаш шароитлари жуда ёмон бўлган, бироқ у қатл қилинишдан қўрқиб, қариндошларига ватанига қайтиш ҳақидаги истаги ҳақида айтишга қўрққан.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Сурияда 6 йил яшаган ва ватанига қайтган қозоғистонлик аёл урушдаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.

Самолёт - разведчик Ил-20м - Sputnik Ўзбекистон
Сурия ҳудудида Россиянинг разведкачи самолёти йўқолиб қолди

33 ёшли аёлнинг сўзларига кўра, 2010 йилда у диндор одамга турмушга чиқади. Икки йилдан сўнг турмуш ўртоғи ишлаш учун хорижга кетади. Аёл эри айнан қаерга кетгани ҳақида бир ойдан кейин билиб қолади.

“Ўша вақтда 8 ёшли қизим бўлган. Туркиядан Сурияга ўтиш осон, у ерда ҳеч қандай тўсиқлар йўқ. Биз кичкина қишлоққа келдик. Бир ҳафта ўтгач мен ватанимга қайтишни истадим, бироқ эрим мени қайтиб олишмаслигини айтди”, - дея қозоғистонлик аёл ўз ҳикояси билан ўртоқлашди Қозоғистон ТИВ биносида.

Сурияда 6 йил ҳаёти давомида аёл икки марта фарзандли бўлади. Фарзандлардан бири санитария ҳолати йўқлиги учун вафот этади. Иккинчи фарзанд омон қолиб, 2019 йилда “Жусан” операцияси чоғида онаси билан эсон-омон Қозоғистонга қайтди.

“2017 йилда турмуш ўртоғим ҳалок бўлди, бу қандай ҳолатда бўлганини билмайман. Ўша пайтдан бошлаб мен ватанга қайтиш ҳаракатига тушдим. Яшаш шароитимиз жуда ёмон эди. Қозоғистондаги яқинларим билан камдан кам алоқа қилганман. Қайтиш истаги ҳақида уларга айта олмаганман, чунки барча сўзлашувлар эшитиларди, мени қатл этишлари мумкин эди”, - дея давом этди аёл.

Аёлнинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи вафот этган аёллар бошқа эркакларга эрга берилади. Сурияда 6 йил яшаган вақтда 19 марталаб эрга теккан аёлларни кўрган.

Российская боевая авиация на аэродроме Хмеймим в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Террорчи жангарилар Суриядаги Россия авиабазасига ҳужум қилди

“Турмуш ўртоғи ҳалок бўлса, 4 ой ва 10 кун кутиш удуми бор. Улар буни кутиб туришади. Шу кун келганда, у ерга турли эркаклар келиб, уйланиш учун аёлларни олиб кетишади. Шунга улар шароит яратишади. Эри ҳалок бўлган аёлни бошқа кўп аёллар яшайдиган уйга олиб келишади. Уйда сув, овқат, чироқ йўқ. Шунинг учун аёллар чорасизликдан эрга тегади”, - дейди 33 ёшли қозоғистонлик аёл.

Январь ойида ўғли билан Қозоғистонга қайтга аёл кўп вақт касал бўлади ва янги ҳаётга ўзоқ вақт кўника олмади.

Ҳозирги вақтда она боланинг соғлиғи яхши, аёл ишга жойлашди ва ватанга қайтиш инконияти берилгани учун миннатдор.  

Шу йил 6 январда Қозоғистон томонидан “Жусан” биринчи гуманитар операцияси амалга оширилди. Ўша вақтда Суриядан 47 нафар Қозоғистон фуқаролари, улардан 30 нафар бола, 11 нафар аёл ва 6 нафар эрка олиб келинди.

Иккинчи операция 7 ва 9 май куни амалга оширилди. Суриядан 231 нафар киши, улар ичида 156 болалар олиб келинди.

Янгиликлар лентаси
0