Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали олий даражадаги учрашув жадвалини муҳокама қилди

Томонлар Олий даражадаги ўзбек-турк стратегик ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Тойиб Эрдоған бўлажак олий даражадаги учрашувлар жадвали кўриб чиқдилар, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Эрдўғон: Халқаро савдонинг энг катта муаммоси - доллар

Икки давлат раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилганлиги айтилган.

Суҳбат чоғида ҳар икки давлат раҳбарлари кириб келган муборак ва қутлуғ Рамазони шариф муносабати билан бир-бирларига ўзларининг қизғин табрикларини чин дилдан изҳор этиб, энг эзгу ва самимий тилакларини билдирдилар.

Президентлар анъанавий дўстлик, қардошлик ҳамда стратегик шерикликка асосланган ҳамкорлик алоқалари барча соҳаларда, жумладан савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда тобора жадаллашиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этганлар.

Томонлар Олий даражадаги ўзбек-турк стратегик ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.