Қирғизистон собиқ президентлари дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Эндиликда Қирғизистонда собиқ президентлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Қирғизистон собиқ президентлари дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков “ҚР президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва тузатишлар киритиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Ушбу қонун билан эндиликда Қирғизистонда собиқ президентлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Атамбаев ҳибсга олиндими? Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумот берди

Мазкур қонун Жоқорғу Кенеш томонидан жорий йилнинг 4 апрель куни қабул қилинганди.

Қонун ташаббускорлари Жоқорғу Кенеш депутатлари Курманкул Зулушев ва Исхак Масалиев.

Қонун билан собиқ давлат раҳбари президентлик ваколати якунланганидан сўнг ёки лавозимидан четлаштирилганда айрим ҳолатларда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Шунингдек, янги қонунга мувофиқ, собиқ президентларга сиёсий лавозимларни эгаллаш таъқиқланади.