Атамбаев ҳибсга олиндими? Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумот берди

© Sputnik / Табылди КадырбековАлмазбек Атамбаев
Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Алмазбек Атамбаев Тош-Мойноқ қишлоғида қўлга олинганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олингани ҳақида маълумотларни рад этди. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, интернетда Чуй вилоятининг Тош-Мойноқ қишлоғида тезкор операция давомида Атамбаев қўлга олинганлиги ҳақида тарқалган хабарлар нотўғри.  

“Давлат қўмитаси бундай хабарларни тарқатишга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича текширув ўтказмоқда”, - дейилган хавфсизлик хизмати хабарида.

Хавфсизлик хизмати сохта маълумотларни тарқатиш Қирғизистон қонунчилигига асосан жиноий жавобгарлик кўзда тутилганлиги ҳақида эслатма берди.

Янгиликлар лентаси
0