Тожикистон ва Ўзбекистон йил давомида қандай ютуқларга эришди?

Ўзбекистон ва Тожикистон қайси соҳаларда самарали ҳамкорлик қилишга эришди ва бу оддий халқ ҳаётига қандай таъсир кўрсатмоқда? Sputnik мақоласида батафсил танишинг.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 май  — Sputnik. Марина Чернишова-Мельник. Бир йилдан зиёдроқ муддат илгари  Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг Душанбе шаҳрида дўстона учрашувлари бўлиб ўтди. Бу 1990 йилдан буён мураккаб бўлган давлатлар ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйишнинг муҳим одими саналади.

Мирзиёев: Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар қолмади

Айрим экспертлар таъкидига кўра, икки давлат ўртасидаги иноқлашиш ўтган йил эмас, балки 2016 йил президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ҳукумати тепасига келиши биланоқ бошланган.

Ўзбекистон ва Тожикистон қайси соҳаларда самарали ҳамкорлик қилишга эришди ва бу оддий халқ ҳаётига қандай таъсир кўрсатмоқда? Sputnik Тожикистон ўрганиб чиқди.

Чегара демаркацияси ва янги уфқлар

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов даврида Тожикистон билан чегара аслини олганда ёпиқ эди. Ўзбекистон ҳудудига ўтиш учун Тожикистон фуқаролари виза олишлари шарт эди. Айтиш жоизки, фуқаролар катта машаққат билан виза олишарди. Шунингдек, келиб-кетиш қаттиқ тартибга солинарди.

Чегараолди ҳудудидаги кўплаб қариндошлар жуда кам ҳолларда бир-бирлари билан кўришиш имкониятига эга эдилар ва қариндошлик ришталар узилиб қолганди.

Раҳмон ва Мирзиёев муносабатларнинг бошқа йўлини танлаб, “Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиши тўғрисидаги” битимни имзолашди. Битим доирасида икки давлат фуқаролари учун 30 суткагача визасиз тартиби жорий этилди. Шундай қилиб, мамлакатлар ўта оғир бўлган масалани ҳал қилишди.

Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари

Бу Мирзиёевнинг Душанбега қилган тарихий ташрифи давомида амалга ошгани рамзий маънога эга бўлди. Визасиз тартиб жорий этилиши Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун узоқ кутилган ҳодиса эди.

Ушбу хабарни эшитган икки мамлакат аҳолиси бирдек қувонишди. Кўплаб тожикистонликлар кўп йиллардан буён кўрмаган қариндошларининг ҳолидан хабар олиш учун Ўзбекистон томон йўл олишди.

Мазкур чора оддий халқ ҳаёт тарзини жиддий равишда енгиллаштирди, шунингдек, Тожикистоннинг сайёҳлик соҳасига ижобий таъсир кўрсатмасдан қолмади.

Бугунги кунда тожик-ўзбек чегарасида автомобиль ва темир йўли ўтказиш пунктлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, Душанбе ва Тошкент ўртасидаги авиақатновлар қайта йўлга қўйилди, Ғалаба-Амузанг (Тожикистон ва Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларини бирлаштиради) темир йўли қайта тикланди, Панжакент-Самарқанд участкасидаги А-377 халқаро автомобиль йўли очилди. Буларнинг барчаси оддий халқ учун муҳим аҳамият касб этади.

Расмий маълумотларага кўра, бир сутка давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегарани 20 мингга яқин киши кесиб ўтади.

"Энди тўсиқлар йўқ": Ўзбекистон — Тожикистон стратегик ҳамкорлик йўлида

Роғун ГЭСи қурилиши ва газ билан таъминлаш

Роғун ГЭСи узоқ вақт Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасидаги низонинг сабаби эди. Ислом Каримов ушбу лойиҳани Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун хавфли деб ҳисобларди.

Ахир Вахш дарёси Тожикистондан Ўзбекистонга оқиб ўтади, Ўзбекистон эса шундоқ ҳам ҳамиша суғориш учун сув танқислига дуч келарди. Шунингдек, бу қўшни мамлакатларнинг экологик ва озиқ-овқат хавфсизлига таъсир кўрсатиши мумкин эди. 2015 йил август ойида Ўзбекистон ҳукумати Роғун ГЭСи қурилиши муносабати билан расман эътироз билдирди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб сайланган сўнг Роғун қурилишига муносабат ўзгарди.

2018 йил бошида Фарҳод ГЭСи тўғони жойлашган ҳудуд Тожикистон ҳудуди деб тан олиниши, объект эса Ўзбекистон мулки ҳисобланиши тўғрисида келишувга эришилди. 2018 йил 16 ноябрда Роғун биринчи агрегати қатор хорижий давлат, халқаро ташкилотлар вакиллари ва журналистлар иштирокида тантанали ишга туширилди.

Бу катта ютуқ: Россиялик эксперт Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлар ривожи ҳақида

Ҳозирда Ўзбекистон Тожикистонинг гидроэнергетика лойиҳаларида иштирок этиб, ГЭС қурилишидан фойда олмоқда. Масалан, Роғун лойиҳаси учун Самарқанддаги заводда ишлаб чиқарилган юк машиналари харид қилинмоқда. Лойиҳа қуриб битирилгач Роғун ГЭСи тўғони дунёдаги энг баланд бўлади. Унинг баландлиги 335 метрни ташкил этади.

Товар айирбошлаш ҳажми барча рекордларни ўрнатмоқда

Тарихий ташриф доирасида 2018 йилда икки давлат ишбилармонларининг форуми бўлиб ўтди. Учрашувларда Тожикистондан Ўзбекистонга 482 миллион долларлик товар ва хизматлар экспорт қилишни назарда тутадиган ҳужжатлар имзоланди. Шу билан бирга, ўзбек маҳсулотларининг импорти 143 миллион долларга тенг бўлиши керак.

Ҳозирги вақтда Тожикистон қўшни республикага бирламчи алюминий, электр энергияси, пахта толаси, руда, цемент, ишлов берилмаган чарм, пилла, ипак хомашёси, турли газламалар, спиртли ичимликлар, гилам ва шунга ўхшаш нарсаларни экспорт қилмоқда.

Тожикистондан Ўзбекистонга цемент етказиб бериш 16 бараварга ошди

Ўзбекистон эса ўз навбатида қардош мамлакатга тўқимачилик маҳсулотлари, минерал ўғитлар, пластмасса, пойабзал, керамика, рангли металлар, электр ва механик ускуналар экспорт қилмоқда.

Шунингдек, 2018 йилда Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ етказиб беришни қайта тиклаш борасида келишувга эришилди. Тожикистонга табиий газ экспорти бўйича келишув Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи давомида имзоланганди.

Ҳужжатда 126 миллион кубометр газ етказиб берилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товар алмашиш ҳажми икки бараварга ошди

Шартнома доирасида ўтган йили Ўзбекистон Тожикистонга умумий суммаси 15,1 миллион доллар бўлган 126 миллион кубометр газ етказиб берди. Ушбу нарх – бугунги кундаги дунё нархларидан икки бараварга арзонроқ.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни тўхтатиб қўйганди.Тожикистон саноат корхоналари кўмирдан синтез асосида ишлаб чиқарилган газга ўтишга мажбур бўлганди.

Раҳмон ва Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро савдо-сотиққа алоҳида эътибор қаратишини кўп маротаба таъкидлашган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш 2019 йилнинг икки ойи мобайнида қарийб 30 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсатгич ўтган йилга қараганда 3 фоизга кўпроқ.