ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Тошкентда йўл талашган икки ҳайдовчининг жанжали жиноий иш очилишига олиб келди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
“24-апрель куни соат 11.30 да Чилонзор туманида “Нексия-2” русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли Обиджон Ч. Тошкент халқа йўли бўйлаб ҳаракатлана туриб, “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Ҳасан И. билан жанжаллашиб қолди. Келишмовчилик ҳайдовчилар бир-бирларига йўл бермаганликлари сабабли юзага чиққан”, - дейилади хабарда.
ИИББ хабарига кўра, жанжаллашиш ҳайдовчилардан бири иккинчисини урган. Суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра, Ҳасан И.га ўрта оғирликдаги тан шикастлари етган. Обиджон Ч.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.