Йўл талашди: Тошкентда икки ҳайдовчининг жанжали жиноий иш очилишига сабаб бўлди

Oбуна бўлиш
Тошкент халқа йўлида икки ҳайдовчи жанжаллашиб қолди. Улар ўртасидаги келишмовчилик бир-бирларига йўл бермаганликлари сабабли юзага чиққан.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Тошкентда йўл талашган икки ҳайдовчининг жанжали жиноий иш очилишига олиб келди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

“24-апрель куни соат 11.30 да Чилонзор туманида “Нексия-2” русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли Обиджон Ч. Тошкент халқа йўли бўйлаб ҳаракатлана туриб, “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Ҳасан И. билан жанжаллашиб қолди. Келишмовчилик ҳайдовчилар бир-бирларига йўл бермаганликлари сабабли юзага чиққан”, - дейилади хабарда.

ИИББ хабарига кўра, жанжаллашиш ҳайдовчилардан бири иккинчисини урган. Суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра, Ҳасан И.га ўрта оғирликдаги тан шикастлари етган. Обиджон Ч.га нисбатан Ўзбекистон  Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0