Ўзбекистонда доллар ва евро яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik.  Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 14 майдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 9,27 сўмга кўтарилиб, 8 458,16 сўм ташкил қилди.

Евро курси ҳам 38,29 сўмга ошиб, 9 501,05 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 0,07 сўмга камайди ва 129,74 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.