ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 14 майдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 9,27 сўмга кўтарилиб, 8 458,16 сўм ташкил қилди.
Евро курси ҳам 38,29 сўмга ошиб, 9 501,05 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли эса 0,07 сўмга камайди ва 129,74 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.