Махачкала аэропортида икки нафар “Ислом давлати” уюшмаси террорчиси қўлга олинди

Истанбулдан Махачкалага учиб келган самолётда “Ислом давлати” халқаро террорчилик уюшмаси аъзоси борлиги аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 май  — Sputnik. Истанбулдан Махачкалага учиб келган самолёт ичида “Ислом давлати”* халқаро террорчилик уюшмаси аъзоси борлиги аниқланди.

“Ислом давлати” раҳбари сўнгги беш йил ичида биринчи марта кўриниш берди - видео

Самолёт Истанбулдан 26 апрел куни учиб келди.

Текширув вақтида божхоначилар йўловчилар орасида қидирувда бўлган шахс борлигини аниқлашади.

Тезкор маълумотларга қараганда, у 2016 йилда Сурияга кетган ва “ИШИД” томонида жанг қилган.

Таъкидланишича, шу рейс билан Махачкалага яна бир аёл учиб келган. У террорчилар учун маблағ йиғиш билан шуғулланган.

Ўтган ҳафтада “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодий акс этган видеоёзув пайдо бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Ал-Бағдодийга ўхшаган киши, у пастки қисми қизғиш рангга бўяган соқол қўйган. Бошқа видео иштирокчилари билан суҳбат чоғида у “ИД”нинг назоратида қолган сўнгги ҳудуд - Суриянинг Багуз шаҳри мағлубиятга учраганини тан олади.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.