ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Истанбулдан Махачкалага учиб келган самолёт ичида “Ислом давлати”* халқаро террорчилик уюшмаси аъзоси борлиги аниқланди.
Самолёт Истанбулдан 26 апрел куни учиб келди.
Текширув вақтида божхоначилар йўловчилар орасида қидирувда бўлган шахс борлигини аниқлашади.
Тезкор маълумотларга қараганда, у 2016 йилда Сурияга кетган ва “ИШИД” томонида жанг қилган.
Таъкидланишича, шу рейс билан Махачкалага яна бир аёл учиб келган. У террорчилар учун маблағ йиғиш билан шуғулланган.
Ўтган ҳафтада “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодий акс этган видеоёзув пайдо бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Ал-Бағдодийга ўхшаган киши, у пастки қисми қизғиш рангга бўяган соқол қўйган. Бошқа видео иштирокчилари билан суҳбат чоғида у “ИД”нинг назоратида қолган сўнгги ҳудуд - Суриянинг Багуз шаҳри мағлубиятга учраганини тан олади.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.