Россия фуқароси “Манас” аэропортида ўз жонига қасд қилишга уринди

Россия фуқароси транспорт полициясига топширилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 май – Sputnik. Россия фуқароси Қирғизистондаги “Манас” халқаро аэропортида ўз жонига қасд қилишга уринди.

АҚШда Boeing 737 самолёти дарёга тушиб кетди

Қирғизистон давлат чегара хизмати хабарида айтилишича, воқеа 3 май куни содир бўлди.

"Бишкек-Истанбул" рейсидан йўловчилардан бири “ноўрин ҳатти-ҳаракатлари” сабабли парвоздан қолдирилди, кейинчалик у ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилди.

Таъкидланишича, бу эркак кўрикдан ўтиш жойида тартибсизлик қилиб, чегарачиларга ҳужум қилди.

Россия фуқароси транспорт полициясига топширилди.