Тошкентда Георгий тасмалари тарқатилади

Ўзбекистон 9 май байрамига тайёргарлик кўрмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ўзбекистонда 9 май байрами муносабати билан георгий тасмалари тарқатилади, деб хабар қилди Тошкентдаги Россия Федерацияси элчихонаси.

Гитлернинг улкан режасини барбод қилган 101 ўзбек ҳақида янги тафсилотлар

"Георгий тасмалари 1-3 май ва 6-7 май кунлари соат 17.00дан 20.00га қадар элчихона консуллик бўлимининг маълумотлар дарчасида тарқатилади", - деб хабар қилди элчихона вакили.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи биноси олдида "Хотира абадий, ҳурмат муқаддас" шиори остида "Шараф тасмаси"ни тарқатиш акцияси старт олган эди.

Ушбу акция Хотира ва қадрлаш куни байрами олдидан ўтказилди. Тасма - ҳурмат ва хотира рамзидир. Ўзбекистон Улуғ Ватан уруши ва Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ватан учун жон фидо қилган инсонлар билан фахрланади.

Шараф тасмаси Ўзбекистон байроғи рангига эга - яшил, оқ ва мовий, бу эса ёшларни ватанпарварлик туйғусини унутмасликка чақиради.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 7,5 млн сўм пул мукофоти берилади

Тўққизинчи май эса - давлат учун муқаддас айём.

Анъанага кўра, Хотира ва қадрлаш куни арафасида Ўзбекистон байроғи рангидаги тасмалар тарқатилади. Кўпчилик уларни байрамга яқин Россия элчихонасида тарқатиладиган георгий тасмалари билан биргаликда тақиб юрадилар.

Байрамдан бир неча кун олдин, Ўзбекистон шаҳарларида хотира ва ватанпарварлик тадбирлари ўтказилади: уруш йилларидаги қўшиқлар жаранглайди, ҳарбий техника парадлари ўтказилади ва ҳарбий мусифачилар чиқиш қиладилар. Шу билан бир қаторда жамоатчилик ташкилотлари ва оддий фуқаролар уруш ветеранлари ҳолидан хабар оладилар, зарурат бўлганида ёрдам берадилар, ветеранларни мактабларда ўтадиган байрамларга таклиф этадилар ва уруш қатнашчилари бундай тадбирларда ёшлар билан мулоқотла бўлишади.