Гитлернинг улкан режасини барбод қилган 101 ўзбек ҳақида янги тафсилотлар

© AP PhotoАдольф Гитлер
Адольф Гитлер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1942 йил 9 апрелда "101"-отряднинг қаҳрамон ўзбек-жангчилари Амерсфорт концлагери яқинидаги ўрмонзорда отиб ташланган. Отув ҳукми "мутлақо махфий" грифи остида ижро этилган, унда фақат концлагерь офицерлари қатнашган. Ўққа тутилишини билган қаҳрамон-ўзбеклар олий жазо амалга ошириладиган жойга бошларини баланд кўтариб, синмаган руҳда Ватан ҳақида қўшиқ айтиб борганлар...

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Иккинчи Жаҳон уруши йилларида юксак жасорат кўрсатиб, мардларча ҳалок бўлган 101 нафар ўзбек ҳақида архив ҳужжатларидан шу пайтгача ошкор этилмаган маълумотлар оммага эълон қилинди. Бир юз бир нафар ўзбек - Голландиянинг Амерсфорт шаҳридаги концлагерда жаҳаннам азобини тортган. Аскарлар кўрсатган бу қаҳрамонликлари билан Гитлернинг ўта мудҳиш режасини барбод этганликлари, фашистларга жаҳон тарихини ўзгартиришга йўл қўймаганликларидан бехабар ҳалок бўлишган.

Ветераны войны танцуют на празднике 9 мая в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига янги медал ва пул мукофоти совға қилинади

Апрель ойининг бошида "Ўзбеккино" агентлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўмагида "101"-отряддан бўлган қаҳрамон ўзбекистонликлар отувга ҳукм қилинган санага бағишланган "Тошкент - Амстердам телекўприги" ўтказилди.

Узоқ йиллар давомида фашистлар голландияликларга немис армияси ким билан уруш обораётгани, Қизил Армия аскарлари аслида кимлигини кўрсатиш мақсадида 101 нафар ўзбек-жангчисини Амерсфорт шаҳридаги концлагерга олиб келишгани ҳақида айтилар эди.

2017-2018 йилларда "Ўзбеккино" миллий агентлиги ва БЕНИЛЮКС мамлакатларидаги Ўзбекистон элчихонаси шафелиги остида ёзувчилар - Анвар Иргашев ҳамда Юлия Медведковская томонидан ўтказилган тадқиқотлар туфайли янги ноёб маълумотлар ошкор бўлди.

Маълум бўлдики, ўзбек аскарлари фашист Германиясининг "пропаганда машинаси" қурбони бўлган ва ўта муҳим махфий акция учун атайин саралаб олинган. Адольф Гитлернинг шахсан ўзи Рейх вазири Геббельс ва рейхфюрер Гиммлер бошчилигидаги идораларга Қизил Армия аскарлари ҳақида пропаганда руҳидаги фильм яратишни буюрган, картинада аскарлар инсон қадр-қимматидан маҳрум, нотавон ва қолоқ мавжудотлар сифатида жонлантирилиши лозим эди. Режага кўра, буларнинг барчаси Иккинчи жаҳон урушининг энг муҳим - Москва учун бўладиган жанги олдидан немис аскарларининг "тушиб бораётган руҳи"ни кўтаришга хизмат қиларди.

СПУТНИК_22 июня - день начала Великой Отечественной войны - Sputnik Ўзбекистон
Огоҳлантиришсиз ҳужум қилишган: 79 йил олдин Улуғ Ватан уруши қандай бошланган

Ушбу фильмнинг яратилиши фюрер томонидан энг устувор вазифа этиб эълон қилинган. Картина 1941 йил ноябрь ойида экранларга чиқиши кутилаётганди. Суратга олиш гуруҳига рейхнинг энг яхши кинематографчилари жалб этилган. Бир юз бир нафар ўзбек ўғлонлари асир сақланаётган Амерсфорт концлагерида эса фильм учун "материал тайёрланиши" лозим эди.

Афтидан ҳаммаси режа асосида бораётганди, ҳатто Геббельс Гиммлер билан бирга фюрерга операция "муваффақиятли ўтказилгани" ҳақида баён беришга отланади ва кутилмаганда режалар барбод бўлади. Амерсфорт концлагерида асир-ўзбеклар томонидан кўрсатилган мардонаворлик, қатъий интизом ва миллий маданият Гитлер режалари амалга ошишига йўл қўймайди. Ҳа, улар атиги 101 нафар эди! Лекин улар ҳақиқий жангчилар эди!

Фашист аскарлари мафкуравий ёрдамдан маҳрум бўлади, Москва учун жанг олдидан уларнинг руҳи кўтарилмайди! Улар бу жангни нафақат бой беради, балки у ерда бир миллионга яқин аскар ва офицерларини йўқотади. Фашист Германияси ғалаба қозонган тақдирда инсоният тарихи мутлақо бошқача кечган бўлар: дунё халқларини оммавий қуллик ва оммавий қирғин кутарди.

Воины Красной Армии на Харбинском аэродроме - Sputnik Ўзбекистон
Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари ҳақида китоб-альбом яратилади

1942 йилнинг 9 апрел санасида "101"-отряднинг қаҳрамон ўзбек-жангчилари Амерсфорт концлагери яқинидаги ўрмонзорда отиб ташланган. Отув ҳукми "мутлақо махфий" грифи остида ўтган, унда фақатгина концлагерь офицерлари иштирок этишган. Ўққа тутилишини билган қаҳрамон-ўзбеклар олий жазо амалга ошириладиган жойга бошларини баланд кўтарган ҳолда, синмаган руҳ билан Ватан ҳақидаги қўшиқни баралла куйлаб борганлар...

"Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага жонларини фидо қилиб бебаҳо ҳисса қўшган 101 ўзбек қаҳрамонларининг ушбу жасорати бутун дунё инсонлари хотирасида мангу яшайди", - дейилади "Ўзбеккино" миллий агентлиги мақоласида.

Иккинчи жаҳон уруши давомида фашизмга қарши курашда қатнашган ўзбекистонликлар номларини абадийлаштириш, ёш авлодни ота-боболари кўрсатган жасоратлар намунасида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон президентининг 2018 йилда қабул қилинган фармони асосида қатор чора-тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0