Лавров Тошкентда Россия олийгоҳларини очиш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистондаги РФ элчихонаси маълумотларига кўра, Россияда айни вақтда 24 мингга яқин ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда, мамлакатда эса тўртта Россия олийгоҳлари филиаллари фаолият юритади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 мая - Sputnik. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров пайшанба куни Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкасби билан республикада Россиянинг тўртта олийгоҳи филиалларини очиш масаласини муҳокама қилди.

Россия ва Ўзбекистон таълим соҳасида 100 дан ортиқ шартномалар имзолайди- МГУ ректори

Эслатиб ўтамиз, Лавров 2-3 май кунлари Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келган, шунингдек, Россия ТИВ раҳбарининг мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви режалаштирилган.

Ўзбекистондаги РФ элчихонаси маълумотларига кўра, Россияда айни вақтда 24 мингга яқин ўзбекистонлик талабалар таҳсил олмоқда, мамлакатда эса тўртта Россия олийгоҳлари филиаллари фаолият юритади.

Хусусан, Тошкент шаҳрида Ломоносов номидаги МДУ, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ва Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети, Тошкент вилоятининг Олмалиқ туманида эса жорий ўқув йилида "МИСиС" миллий тадқиқот технологик университетининг филиали очилиш маросими бўлиб ўтган эди.