Самарқандда фирибгар фуқарони 49 минг долларга чув туширди

Фирибгар танишига биргаликда заргарлик буюмларини сотиш билан шуғулланиш таклиф қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. Самарқанд шаҳарида фуқарони 49 минг долларга чув туширган шахс қўлга олинди. 

Ўзганинг дўконини сотиб, мўмайгина пул ишлаб олган уддабурон фирибгар қўлга тушди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича,  Р.Узоқов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро танишига биргаликда заргарлик буюмларини сотиш билан шуғулланиш таклиф қилган.

Қайд этилишича, 2017 йил декабрь ойидан 2018 йил июль ойига қадар бўлган вақт оралиғида ундан жами 49 000 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Хабарда фирибгар қўлга олингани маълум қилинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.