ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Тошкентда ўзига тегишли бўлмаган дўконни сотиб, алдов йўли билан фуқарони чув туширган фирибгар қўлга олинди.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, 2018 йил октябрь ойида Учтепа туманида яшовчи В.Х. Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида фуқаро С.Қ.га ўзига тегишли бўлмаган “Чилонзор буюм савдо комплекси”да жойлашган дўконни сотишини айтиб, алдов йўли билан ундан 40 000 доллар олиб кетганлиги ҳақида арз қилади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, фирибгар қўлга олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.